Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг спорт формаси МДҲ давлатлари орасида нечанчи ўринда?

Улашиш:

Россиянинг “Cosmopolitan” мода ва бренд агентлиги экспертлари 3 август куни МДҲ олимпия терма жамоаларининг формалари бўйича ўз рейтингини тузди. Спорт кийимлари дизайн ва жаҳон мода тенденциялари бўйича баҳоланди.

“Cosmopolitan” маълумотларига кўра, кучли бешталикка Россия (“ЗАСПОРТ”), Ўзбекистон (“7SABER”), Қирғизистон (“BIGSER”), Беларусь (“Соло-Пинск”) ва Қозоғистон (“JOMA”) либослари кирди. Журнал мутахассисларининг алоҳида таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида учта мамлакатнинг спорт кийими дизайнида замонавий яшил-мовий ранглари уйғунлигини кўриш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, “Cosmopolitan” рейтинги олимпиадачиларнинг тантанали формасига эмас, балки аниқ спорт турларига тегишли. Ўзбекистон Топ-5 формалар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

1-ўрин: Россия — “ЗАСПОРТ”

Будь в форме: топ-5 образов олимпийских сборных

Россия терма жамоасига форма яратиши керак бўлган “ЗАСПОРТ” бренди олдида қийин вазифа бор эди — ҳали санкциялар остида бўлган жамоа учун дизайн ўйлаб топиш. Бунинг учун улар ўзларининг бор маҳоратини ишга солиши ва белгиланган чекловларга мос келадиган дизайн яратишлари керак эди. Курткаларда уч рангли чизиқ елпиғич шаклида очилган ва машҳур “Канагавадаги катта тўлқин” ўйинчоқларидаги ўйма чизмалар кроссовкалар чизиқлари учун илҳом манбаи бўлган.

2-ўрин: Ўзбекистон — “7SABER”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг спорт кийими эътибордан четда қолмади: фируза-мовий ранг оралиғи жаҳон тенденцияларига мос келади. Шу билан бирга, “7SABER” бренди дизайнерлари маданий аслиятни ҳам сақлаб қолган: миллий безак жуда замонавий ва бир-бирини тўлдирган ҳолда дизайнга киритилган.

3-ўрин: Қирғизистон — “BIGSER”

Қирғизистонлик атлетларнинг формалари ўзининг ёрқинлиги билан ажралиб туради. Дизайнерлар кийимларда спортчиларининг руҳини акс эттиришга ҳаракат қилишган ва график элементлари бўлган акула оғзидан фойдаланишган. Бундай чизмалар кўпроқ жанговар халқаро турнирларда учрайди. Аммо “BIGSER” ижодкорлари қўлидан келганича ҳаракат қилган ва бу принтни замонавий тарзда қўллай олган.

4-ўрин: Беларусь “Соло-Пинск”

Беларусь терма жамоаси бу сафар имижини бироз ўзгартиришга қарор қилди ва Олимпия формаси учун анъанавий бўлган давлат байроғи рангидаги умумлашмадан воз кечди. Энди мамлакатнинг расмий ранглари — оқ асосдаги яшил ранг билан бирга мовий рангнинг 50 хили саналади. Тўпламни тайёрлаган “Соло-Пинск” компаниясининг таъкидлашича, бу ғалаба, эркинлик ва омад ранглари ҳисобланади.

5-ўрин: Қозоғистон “JOMA”

Японияда Қозоғистон терма жамоасига форма яратган “JOMA” бренди ўз йўлидан кетди ва ранг-баранг вариантлар ўрнига “Гўзаллик оддийликда” шиори билан либос яратди: энг муҳими, формада кераксиз элементлар йўқ. Маълумотларга кўра, Олимпия формаси дизайнери Салтанат Баймуҳаммедовага Олимпия ўйинларидан кейин мазкур формани кийишни хоҳлаган спортчиларнинг ўзи илҳом берган. Шунинг учун у ўз олдига спорт услубида умумий либос яратишни мақсад қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.