Энди Умра рейслари ҳар куни 2 марта амалга оширилади

Улашиш:

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, "Умра-2022" мавсуми юқори савияда ташкиллаштирилиб, ҳар куни биттадан Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб авиапарвозлар амалга оширилмоқда. Юртдошларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиб, бу борада амалий қадамлар ташланди.

Шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилади. 

Таъкидланишича, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.