20 сентябрь куни аралаш яккакураш жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги 3-микрорайонда чиқинди контейнерлари ёнидан топилди. Бу ҳақда “Lada.kz” хабар берди.
Манбага кўра, спортчининг танаси шишиб, қорайган ва таниб бўлмас даражага келган. Полиция бўлими ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
Интернет фойдаланувчиларнинг хабар беришича, Вусал Жафаров калтакланган ва унинг жасади бир неча кун кўчада ётган.
Маълумот учун, Вусал Жафаров 1994 йил 10 январда туғилган. У профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган. У MMA'да 4 та жанг ўтказиб, 1 тасида ғалаба қозонган ва 3 та жангда мағлуб бўлган.