Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат сал кўтарилади

Чоп этиш

Яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашади.

Ўзгидромет синоптиклари берган маълумотларга кўра, 15 ноябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиқ атрофида бўлади, 17 ноябрь куни эса термометр устуни 14-17даража илиқгача кўтарилади. 

Кечалари ҳарорат бироз секин кўтарилади ва 0-5 даража илиқни, шимолда

баъзи жойларда 1-2 даража совуқгачани ташкил этади. 

Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. 

Тошкентда ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат сал ошади: 15 ноябрда 8-11 даража илиқ, 16 ноябрда 11-13 даража илиқ, 17 ноябрда эса 14-16 даража илиқ бўлади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив