Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпулатовнинг тадбиркорлар олдидаги ҳисоботи

Улашиш:

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг шаҳар-туман инспекциялари ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра янгича – “тадбиркорбай” тизими асосида манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ ўтган 2021 йилда 18100 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.
Жумладан, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 684 та субъектнинг 282 535,0 (икки юз саксон икки миллион беш юз ўттиз беш минг) сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.
294 та субъектнинг 11 369,0 (ун бир милиард уч юз олтмиш тўққиз минг) сўмлик солиқ мажбуриятлари уларнинг дебитор қарздорликлари ҳисобидан ундирилиши ҳал этилди.
Вақтинчалик молиявий қийинчиликка учраган 64 та корхонанинг 4 233,7 сўм солиқ қарзи тўлов муддатлари узайтирилди.
Ортиқча харажатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 6 490 та тадбиркорга 7 444 та ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.
Фаолият туридан келиб чиқиб, 5 015 та янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектига оптимал солиқ режимини танлашда амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 983 та тадбиркорга мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.
Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 1375 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 419 та тадбиркорлик субъектларига маълумотнома тақдим этилди.
Тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзасидан ҳам ёрдам берилмоқда. Хусусан, айланма маблағга муҳтож бўлган 60 та хўжалик субъектига 7 354,5 млн.сўм кредит олинишига кўмаклашилди. Бундан ташқари, 17 та тадбиркорлик субъектига солиқ органлари ташаббуси билан ер ва бинолар ажратилди.
Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - my.soliq.uzda “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” платформаси жорий этилган.
Шунингдек, тадбиркорларнинг активларини ҳисобга олишнинг янги механизми - “E-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим солиқ органларига асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳаракатини масофадан ҳисобга олиш, ҳар бир омбор кесимида кирим-чиқим қилинган ёки қолдиқ товарлар рўйхатини шакллантириш имконини беради.
ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар жорий йилнинг январидан “E-актив” ахборот тизимидан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.
Учинчи тизим эса ижара муносабатларининг янги тизими - “Е-ижара” бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш” - “E-ижара” электрон хизмати яратилиб, “ijara.soliq.uz” интернет манзилида синовдан ўтказилмоқда. Кўчмас мулк ижара шартномалари мажбурий равишда солиқ органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиш амалиёти 2022 йил 1 январидан жорий этилди.

Эътиборингиз учун ташаккур!

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.