Нафақат яхши қулоқчин, балки ҳимоя фариштаси!

Улашиш:

Сифатли эшитиш воситалари мусиқа тинглаётганингизда, филм томоша қилаётганингизда ёки ўйин ўйнаётганингизда сизга завқ бағишлайди, лекин улар ҳаётингизни ҳам сақлаб қолиши мумкинлиги етти ухлаб тушингизга кирмаган.

Калифорниялик 18 ёшли Reddit фойдалувчисини ижтимоий тармоқда ўзининг ажойиб ҳикояси билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, ўтган ҳафта чоршанба тонгида номаълум ўқ унинг ётоқхонаси ойнасидан кириб, у тақиб турган наушник тасмасига теккан. Бахтга қарши Razer томонидан ишлаб чиқарилган, 79 долларлик Kraken наушниги эканлиги айтилаётган эшитиш воситаси 9 миллиметрлик ўқни қайтарган ва ўқ деворга тегиб, фойдаланувчининг диванига тушган.


"Буни ўқиб турган барчага салом. Мен Razer'дан кимгадир боғланишга ҳаракат қиляпман, уларга чин юракдан миннатдорчилик билдираман. Чоршанба куни эрталаб соат 10:30 да адашган ўқ менинг деразамдан ўтиб, бошимдаги Razer наушникларига тегди. агар яхши сифатли наушниклар бўлмаганида мен 18 ёшимда ўлган бўлардим. Оилам ва дўстларим қанча азоб чекишларини тасаввур ҳам қила олмайман." дейди Enough_Dance_956 номли Reddit фойдаланувчиси.

Омадли фойдаланувчининг қўшимча қилишича, адашиб отилган ўқ бир блок наридан учиб келган. Ўқни олиш учун полиция ҳам чақирилган.

Razer Kraken жуда мустаҳкам конструкцияга эга кўринади. Ўқни наушник бош камаридаги металл тасма қайтариб юборган. Агар у тўлиқ пластикдан ясалган бўлганда, юқоридаги ҳолатда наушник ҳимоя қила олади дейиш қийин бўлар эди.

Бўлиб ўтган воқелардан кейин Razer фойдаланувчига алоқага чиққан ва наушникни алиштириш таклифини берган. Бироқ Enough_Dance_956 уларга рад жавобини айтиб, уларга шунчаки раҳмат айтмоқчилигини маълум қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.