Луисма Эрнандес: "Футболчиларимнинг бугунги ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман"

Улашиш:

"Металлург" бош мураббийи Луисма Эрнандес Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи навбатда жамоамни ғалаба билан табриклайман. Ўтган ҳафта давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Тўғри "Пахтакор"га яхши ўйнаб ютқазиб қўйдик. Футболчиларимнинг ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман. Ўтган ўйиндаги хатоларни айтадиган бўлсам, ҳамма хато қилади. Бунинг учун замонавий технологиялар ёрдамга келади. Албатта рақибга ҳам бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Улар ОФК кубоги мусобақасида кўп куч йўқотишди. Тўғри тушунамиз. Ғалабани жамоамиз билан кўтаринки руҳда нишонлаймиз", - дейди Луисма Эрнандес.
- Ёшларга қўрқмасдан ишонч билдираётганингиз "Металлург"нинг услуби ўзгараётганидан даракми?
- Келажакда олдимизга қўйган мақсадимиз яхши ёш жамоани шакллантириш. Шунингдек, ёши катта футболчиларга ҳам эшигимиз очиқ. Ҳозир жамоамизда яхши мувозанат юзага келган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.