Товламачилик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган сохта “блогер” ушланди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Нарпай туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган “блогер” Н.Х. туман ҳокимлиги мансабдорларидан моддий маблағ ундиришни мақсад қилиб, уларнинг фаолияти хусусидаги асоссиз ва нохолис материалларни доимий равишда ижтимоий тармоқларда тарқатиш йўли билан таҳдид қилган. Ушбу материалларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.

6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н.Х. мансабдор шахсдан товламачилик йўли билан 15 миллион сўм миқдоридаги пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг