Хитойда айфон ишлаб чиқариш тўхтатилди

Улашиш:

Тайваннинг «Pegatron» компанияси — iPhone, iPad ва бошқа техникалар ишлаб чиқарувчиси Хитойдаги заводларини тўхтатди. Сабаби — заводлар жойлашган ҳудудлар коронавирус ўчоғида қолиб кетган.

«Pegatron» ХХР ҳукуматининг ковидни тийишга қаратилган қатъий талабларига бўйсунишга мажбур, деб ёзди «Nikkei Asia». Оқибатда Шанхай ва Куншандаги айфон йиғувчи заводлар номаълум муддатга тўхатилди.

Шунингдек, Macbook ноутбукларининг айрим моделларини ишлаб чиқарувчи «Quanta» компанияси ҳам ковид-чекловлар сабабли Шанхайдаги заводларини тўхтатишга мажбур бўлди.

Хитойдаги тўхташ нафақат «Pegatron», балки «Apple»га ҳам катта зиён. Чунки, «Nikkei Asia» ёзишича, жами айфонларнинг 20-30 фоизи Тайван фирмаси томонидан тайёрланган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.