Ванга 2022 йилда «дунё қутқарувчиси» пайдо бўлишини башорат қилган

Улашиш:

Машҳур болгар руҳонийси Ванга бир неча ўн йиллар олдин дунёда 2022 йилда рўй бериши керак бўлган кенг кўламли можарони башорат қилган эди.

Башоратчи аёл, айниқса, бешта икки йилликдан эҳтиёт бўлишга чақирган. Ванганинг сўзларига кўра, айнан шу пайтдан бошлаб Россия ва бошқа давлатлар ўртасида кескин иқтисодий можаролар бошланади.

«Келажакдаги тўқнашувлар ҳақида гапирганда, Ванга бешта икки йиллик ҳақида гапирди. Мунажжимлар буни Украинада махсус операция бошланган сана - 2022 йил 24 февраль билан боғлашди», деб ёзади FederalPress.

Бироқ, бу воқеалар фонида, дунёда низоларга чек қўйиш ва можарони ўчиришга чақирилган одам пайдо бўлади. Ванганинг нашр этилган башоратига кўра, бу «уруш»дан кейин бирорта шахс тинчлик ва фаровонлик олиб келиши мумкин. Аммо Ванга ким дунёнинг қутқарувчиси бўлиши ҳақида башоратида айтиб ўтмаган - дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.