Зойир Мирзаев 2 та ҳужжатли фильм учун 300 млн. ажратди

Улашиш:

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иккита ҳужжатли фильм яратиш учун қарийб 300 млн. сўм пул ажратиш ҳақида тегишли қарорларни имзолаган.

Унга кўра, Ўзбекистон қаҳрамони Тожибой Ризаев ҳақида ҳикоя қилувчи «Туганмас хазина» ҳамда Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ёритиб борувчи «Нурафшон» ҳужжатли фильмларини тайёрлаш ва суратга олиш учун маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 299 млн. 600 минг сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, Нурафшон шаҳар «Қумариқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган эр майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими бўлган пайтда Нурафшон шаҳрида катта миқдордаги маблағга ҳайкал мажмуаси ва кутубхона биноси қурмоқчи бўлгани жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Кейинроқ ушбу ҳужжатни Зойир Мирзаев бекор қилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.