Қўшиқчи саҳнада ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

35 ёшли қўшиқчи Айрес Сасаки саҳнадаги чиқиши пайтида ток уриб, ҳалок бўлди. Мудҳиш ҳодиса Бразилиянинг Салинаполис шаҳридаги Solar меҳмонхонасида, кўплаб томошабинларнинг кўз ўнгида содир бўлган.

Бразилия матбуоти воқеани турлича ёритмоқда: айримларида қўшиқчини кийим-боши ҳўл мухлисини бағрига босганида ток урган дейилса, бошқалари, жумладан, Diario do Para нашри хонанда гитара чалиб турганида ток урган, деб ёзди.

Иккинчи тахмин беихтиёр ҳиндларнинг «Диско раққоси» филмидаги бош қаҳрамоннинг онаси билан содир бўлган ҳолатни эсга солади.

Салинополис полицияси терговни бошлади, экспертлар ҳодиса сабабларини ўрганишяпти.

Solar меҳмонхонаси Айрес Сасакининг ўлимидан чуқур қайғуда эканини Instagram орқали маълум қилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг