1 июндан бензин яна ошиши мумкин

Улашиш:

Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 июндан акциз солиғи ставкаларини белгилади:

  • Ўртача 10% га индексация қилинади:
  • нефть маҳсулотлари (якуний истеъмолчига сотиладиган);
  • ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотлари турлари.

Қуйидаги ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари турларининг 1000 (минг) донаси учун 203 500 сўм + 10 % миқдорида белгиланади:

  • фильтрли;
  • фильтрсиз сигареталар;
  • папирослар;
  • сигариллалар (сигаритлар);
  • биди;
  • кретек.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида АИ-80 маркали бензин нархи 6800 сўмдан сотила бошланганига кўп вақт бўлгани йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.