Байрамга муносиб туҳфа: Зомин туманида 3 та ДМТТ фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Зомин тумани марказидан анча олис бўлган “Оби ҳаёт” қишлоғида 9-сон ДМТТ, “Ғаллакор” ҚФЙ ҳудудида 21-сон ДМТТ, “Чорвадор” қишлоғида 23-сон ДМТТлар замонавий типда янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилоти 120 нафардан жами 360 нафар болажонларни қамраб олади.

Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тантанали очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева, сектор раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари иштирок етдилар.

Кенг ва ёруғ, шинам машғулот хоналари, ошхона, мусиқа зали ва ўйин майдончалари болажонларнинг пирлоқ истиқболи учун хизмат қилади.

Маълумот учун: Зомин туманида шу вақтга 72,4 фоизни ташкил етган кўрсатгич ендиликда 3% га ўсди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.