Қаер совуқроқ — Шимолий қутбми ёки Жанубийси?

Улашиш:

Ер шарининг «тепа» ва «паст» қисмлари, яъни Шимолий қутб ва Жанубий қутб сайёрамизнинг энг совуқ жойлари ҳисобланади.

Чунки бу ерларга қуёш нури ҳеч қачон тик тушмайди. Қолаверса, бу ерлардаги оппоқ қор ва музликлар тушган нурни ҳам қайтариш хусусиятига эга (бекорга жазирама офтобда оқ кийим кийиш тавсия қилинмайди).

Жанубий қутб Шимолийсига солиштирганда анчагина совуқ. Вудс-Ҳоул океанография институти маълумотларига кўра, Шимолий қутбда ўртача йиллик ҳарорат қишда -40 даражани, ёзда 0 даражани ташкил этади. Жанубий қутбда эса қишнинг ўртача ҳарорати -60 даражани, ёзники -28,2 даражани ташкил этади.

Нега Жанубий қутб совуқроқ?

Чунки у ер қитъа (Антарктида), Шимолий қутб эса океан (Шимолий муз океани). Сувда, қуруқликка нисбатан, совиш ва исиш жараёнлари секин кечади, бу эса экстремал ҳарорат ўта кескинлашиб кетишининг (бизнинг ҳолатда совиб кетишининг) олдини олади. Шимолий қутб иссиқроқ бўлишининг сабабларидан яна бири жанубдан оқиб келувчи дарёларнинг бу ерга келиб қуйилишидир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.