Россия Ўзбекистон билан фуқароларни рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди

Улашиш:

Россия президенти В.Путин РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги бир давлат фуқаролари бошқа давлат ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтишни бекор қилувчи келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Битим 2021 йил 21 майда Москвада ва 2021 йил 17 июнда Тошкентда имзоланган.

Қайд этилишича, келишувнинг амалга оширилиши икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.