Россия ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг иккала давлатда руйхатга турмасдан бўлиш муддатини 15 кунгача узайтиришган. Бу икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган ва 2022 йил 4 июндан кучга кирган келишувда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, бир мамлакатнинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқаролари 15 кун ичида ваколатли идораларда рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга кириш) мажбуриятидан озод қилинади.
Вақтинчалик яшаш даври шу давлатга кирган кундан бошлаб ҳисобланади ва чегара назорати идораларининг паспортдаги белгиси ҳамда миграция картаси билан тасдиқланади.
Натижада, Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш даври 7 кундан 15 кунгача узайтирилган. Россия федерацияси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш муддати эса 3 кундан 15 кунгача узайтирилган.