Форишлик солиқчилар тадбиркорбай ишлашга тайёр

Улашиш:

 Жорий йилнинг 2 чоракнинг 2 ойи мабойнида Фориш туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманда жами 23 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 372 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Фориш туманида 1521 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 872 та корхонанинг 621 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 601 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Фориш туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 17 та корхонадаги 23 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Форишликлар тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,1 баравар кўпайган. Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 57 корхонага 52,1миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг 2-чоракнинг 2 ойи мабойнида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 5169,2 миллион сўм миқдорида солиқ тўланиб, Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 4562,0 миллион сўми, яъни 88,2 фоизи юридик шахслар, 607,2 миллион сўми ёки 11,8 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 3025,8 миллион сўм ёки 58,5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 601,2 миллион сўм ёки 11,6 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 121,5 миллион сўми ёки 1,1 фоизи юридик шахслар ер солиғига,558,7 миллион сўми ёки 10,8 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 862,0 миллион сўм ёки 16,6 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Жорий йилнинг 2- чорак 2 ойи мабойнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Фориш туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субйектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 13 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 13 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 13 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 3,3 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.


Хафизов Санжар - Фориш туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.