Бугун, 8 июнь куни соат 20:30 да Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида Осиё чемпионатининг саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шри-Ланка термасига қарши ўйнайди.
Ушбу ўйин янги бош мураббий Сречко Катанец учун илк расмий учрашув ҳисобланади. Ўзбекистон термаси мазкур гуруҳда Таиланд ва Малдив ороллари билан ҳам ўйин ўтказади. Барчаси Наманганда бўлиб ўтади.
Бугунги ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли намойиш этилади ёки ЎФАнинг YouTube саҳифасида ҳам кўриш мумкин.