Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабули бошланди. Ўқиш контракт асосида бўлади

Улашиш:

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:
- ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
- диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
- ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.