Киракашлар учун лицензия олиш соддалаштирилди

Улашиш:

Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Бунда:

1️⃣     Ҳайдовчи, аввало, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

2️⃣     Ҳайдовчи my.gov.uz орқали ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақасини олади.

❕my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 минг сўм тўланади.

3️⃣    Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

⚠️ Ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

Азиз Хусанов - Ш.Рашидов туман Адлия бўлими

Давлат хизматлари маркази бошлиғи

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.