Нега соф бойлик қийматингизни билишингиз муҳим?

Улашиш:

Сизнинг соф бойлик қийматингиз – активларингизнинг мажбуриятларингиздан ортган миқдори. Оддий қилиб айтганда, соф молиявий қиймат эгалик қилаётган мулкингиз ва қарзингиз ўртасидаги фарқ. Агар активларингиз миқдори мажбуриятларингиздан ошса, сиз ижобий соф қийматга эгасиз. Аксинча, мажбуриятларингиз активларингиздан катта бўлса, сизда салбий соф қиймат мавжуд.

Умуман, соф қийматингиз ҳозирги вақтдаги молиявий аҳволингизнинг қисқача тасвирини беради. Уни ҳар чорак ёки йилда бир таҳлил қилиб бориш молиявий аҳволингизни яхшилайди ёки мазмунли қилади. Жумладан, ўзингизнинг соф қийматингизни ҳисоблаш орқали ҳозиргача ишлаб топган ва сарфлаганларингизнинг якуний натижасини кўрасиз.

Вақти-вақти билан соф қийматингиз ҳисоблаб турилиши жорий молиявий ҳолатингизни баҳолаш ва молиявий мақсадларингизга эришиш учун нима қилиш кераклигини аниқлаш имконини яратади.

Соф қиймат

Активлар нақд пулга айлантириш мумкин бўлган шахсий мол-мулкдир. Масалан, инвестициялар, банк ва брокерлик ҳисоблари, пенсия жамғармалари, кўчмас мулк ва шахсий мулк (автомобиллар, заргарлик буюмлари ва коллекциялар) ва, албатта, нақд пулнинг ўзи. Шахсий ижтимоий тармоғингиз каби номоддий объектлар ҳам баъзан активлар деб қаралади. Сизнинг мажбуриятларингиз эса кредитлар, ипотекалар, кредит карта қарзлари, тиббий тўлов ва бошқа шу каби қарзларингизни ифодалайди. Сизнинг активларингиз ва мажбуриятларингизнинг умумий қиймати ўртасидаги фарқ сизнинг соф қийматингиздир.

Соф қийматни реал баҳолаш учун активларга қиймат қўйишда консерватив ҳисоб-китоблар зарур. Масалан, сизнинг уйингиз энг қимматли активингиз бўлиб, молиявий аҳволингизга сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳудудингиздаги яқинда сотилган шунга ўхшаш уйлар билан таққослаш ёки малакали кўчмас мулк ўйича мутахассис билан маслаҳатлашиш орқали уйнинг аниқ қиймати аниқланади. Яна бир масала, шахсий тураржойлар соф қийматни ҳисоблаш учун актив сифатида кўриб чиқилиши керакми ёки йўқми, деган баҳслар мавжуд.

Баъзи молия экспертларига кўра, уйни капитал ва унинг бозор қийматини актив деб ҳисоблаш лозим, чунки бу қийматлар сотилган тақдирда нақд пулга айланади. Бошқа мутахассислар фикрича, агар уй эгаси уйни сотишдан нақд пул олган бўлса ҳам, бу пулбошқа уйни сотиб олиш ёки ижарага олиш учун кетиши керак. Бу моҳиятан нақд пул янги мажбуриятга – уй-жойни алмаштириш қийматига айланишини англатади.

Соф қийматингизни ҳисоблашдаги қийинчиликлардан бири барча активларингизга аниқ қийматларни белгилашдир. Сизнинг соф қийматингизни ошириб юбормаслик (яъни, бойлигингиз ҳақида ҳақиқий тасаввурга эга бўлмаслик) нинг олдини олиш учун муайян активларга қиймат қўйишда консерватив ҳисоб-китобларни амалга ошириш муҳимдир. Масалан, сизнинг уйингиз сизнинг энг қимматли активингиз бўлиб, молиявий аҳволингизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Уйингизнинг аниқ қийматини аниқлаш – уни яқинда сотилган ҳудудингиздаги ўхшаш уйлар билан таққослаш ёки малакали кўчмас мулк бўйича мутахассис билан маслаҳатлашиш орқали – ҳақиқий соф қийматни ҳисоблашингизга ёрдам беради.

Бу нима дeгани?

Соф қиймат кўп нарсадан сўзлайди. Агар кўрсаткич салбий бўлса, бу сизнинг ҳаддингиздан кўра кўпроқ қарздор эканлигингизни англатади. Мисол учун, активларингиз шартли 200 млн сўмга тенг бўлиб, мажбуриятингиз 100 млн сўм бўлса, сиз 100 млн сўм ижобий соф қийматга эгасиз. Аксинча, активларингиз 100 млн сўмга тенг бўлсаю, мажбуриятларингиз 200 млн сўмдан ошса, сиз минус 100 млн сўм (100 млн – 200 млн = –100 млн) салбий соф қиймат эгасисиз. Демак, ҳозир сизда активлардан кўра мажбуриятлар кўпроқ.

Қимматли қоғозлар бозори каби сизнинг соф қийматингиз ҳам ўзгариб туради. Идeал ҳолда сизнинг соф бойлигингиз ёшингиз улғайгани сари ўсишда давом этади – қарзни тўлаш, уйингизнинг ўз капиталини қуриш, кўпроқ активларга эга бўлиш ва ҳоказо.

Ҳар бир инсоннинг молиявий аҳволи ва мақсадлари ўзига хос бўлгани сабабли ҳамма учун амал қиладиган умумий «идеал» соф қийматни аниқлаш қийин. Бунинг ўрнига сиз ўзингизнинг идеал қийматингизни – яқин ва узоқ муддатли келажакда қай ҳолатда бўлишни хоҳлаётганингизни аниқлашингиз керак бўлади. Агар сиз буни қандай бошлашни билмасангиз, «мақсадли» соф қийматни аниқлашда қуйидаги формулани таклиф этамиз:

Мақсадли соф қиймат=[Сизнинг ёшингиз−25]∗[⅕∗Йиллик ялпи даромад] Масалан, йиллик ялпи даромади 75 000 АҚШ доллари бўлган 50 ёшли одам 375 000 долларлик соф бойликка интилса бўлади ([50–25 = 25] х [75 000÷5 = 15 000 АҚШ доллари]). Эътибор беринг, бу 50 ёшли барча одамлар бир хил бойликка эга бўлиши керак дегани эмас. Формуладан оддийгина бошланғич нуқта сифатида фойдаланиш мумкин. Сизнинг идеал соф қийматингиз турмуш тарзингиз ва мақсадларингизга қараб йўриқномада кўрсатилган миқдордан анча кўп ёки камроқ бўлиши мумкин.

Оқилона сарфланг

Соф бойлик қийматингизни билиш харажатларингизни назорат қилиш ва барқарорлаштириш имконини беради. Диққат қилинг, бирор нарсани сотиб олишга қодирлигингиз уни сотиб олишингиз керак дегани эмас. Қарздорликдан сақланиш учун бирор нарса харид қилишдан олдин у чиндан зарур эканлигини ўйлаб кўринг. Кўпинча одамлар эҳтиёжини нотўғри таҳлил қилади. Хусусан, 500 долларлик пойабзал оёқ кийимга бўлган эҳтиёжни қондиради, аммо арзонроғи ҳам шу вазифани бажара олади. Эҳтиёжни тўғри баҳолаш сизни тўғри молиявий йўналишда ушлайди.

Сақлаш ва инвeстиция қилиш

Агар сизнинг соф бойлик қийматингиз молиявий мақсадларингизга эришиш йўлида эканлигингизни кўрсатса, қилаётган ишингизни давом эттиришингиз лозим. Аксинча бўлса, (масалан, вақт ўтиши билан сизда камайиб бораётган активлар ва ўсиб бораётган мажбуриятлар бўлса), сиздан пулингизни тежаш ва инвестиция қилишда эҳтиёткор ёндашув талаб этилади.

Соф даромад ва қиймат ўртасидаги фарқ

Агар сиз ишласангиз ёки бизнес билан шуғуллансангиз, даромад оласиз. Сизнинг соф даромадингиз солиқлар ва иш ҳақи ажратмаларидан қолган суммадир. Соф қийматингиз эса сиз эгалик қилган нарсаларнинг умумий қийматидан барча қарз-мажбуриятларингизни чегириб ташлаганингизда қоладиган фарқдир.

Ликвид соф қиймат нима?

Ликвид соф қиймат – бу заргарлик буюмлари ёки мулк, яъни осонлик билан нақд пулга айлантирилиши мумкин бўлган соф қийматингизнинг бир қисми.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ тайёрлади
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.