Жиззахнинг чегара туманларида Германия гранти асосидаги лойиҳа амалга ошмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоят “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Халқ университетлари немис ассоциасияси”нинг (Германия) Ўзбекистондаги филиали DVV International гранти асосида аёллар ва оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ахборот-маслаҳат ва тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган “ТЕНГ ҲУҚУҚЛАР – ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАР” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Уч ойга мўлжалланган мазкур ижтимоий лойиҳа жорий йилнинг июнь ойидан бошланди. Жиззах вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали билан ижтимоий шерикликда амалга оширилаётган лойиҳага Жиззах вилоятининг чегара туманлари Бахмал, Зомин, Мирзачўл, Фориш ва Янгиобод туманлари қамралган. Аёллар ва уларнинг оилалари учун “Қалб нури” марказининг психолог, юрист ва ижтимоий ходими сайёр қабуллари, маҳалла фаоллари ва диний идора вакиллари учун гендер тенглиги масалаларига бағишланган тренинг, шунингдек, “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, бепул дори-дармон ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, соғлом турмушни тарғиб этувчи суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Бугунги кунга қадар вилоятнинг Бахмал ва Зомин туманларида ахборот-маслаҳат ва тиббий ёрдам тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган ахборот-маслаҳат тадбирларида беш юзга яқин аҳоли иштирок этди. Ахборот-маслаҳат тадбири давомида марказ мутахассислари томонидан жами 88 та мурожаатлар қабул қилиниб, жумладан, психолог томонидан 46 та, ҳуқуқшунос томонидан 21 та, ижтимоий ходим томонидан бандлик ва бошқа масалаларда 21 та мурожаатларга тегишли маслаҳат берилди.

Тадбир давомида ҳар иккала туманда 20 нафардан маҳалла фаоллари ва диний идора вакиллари учун гендер тенглиги масалаларига бағишланган тренинг ўтказилди. Уни марказнинг гендер бўйича эксперт-тренерлари Нодира Алимова ва Наргис Қосимовалар ўтказишди. Тренинг давомида, гендер бўйича экспертлар, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Гулнора Хамроева ҳамда Жиззах шаҳридаги “Фанина ҳимояси” адвокатлар ҳайъати адвокати Фароғат Умарова иштирок этиб, қатнашчиларга “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад, асосий тушунчалар, гендер тенглик тушунчаси ва амалдаги ижроси, зўровонлик турлари ва бу салбий холатни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик жараёнлар, дахлсизлик, шаън ва қадр қимматни мухофазалаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, жамиятда хотин-қизларнинг зўравонликдан холи бўлиш ҳуқуқларидан хабардорлигини оширишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими, ҳимоя ордери, яъни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Тренинг иштирокчиларига лойиҳанинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали томонидан тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими ультра товуш текшируви мутахасиси Ш.Холмуродова томонидан 124 нафар аёллар, терапевт  М.Пўлатова томонидан 98 нафар, педиатр Д.Солиева томонидан 105 нафар болалар бепул  тиббий кўрикдан  ўтказилдилар. Тиббий кўрик давомида аҳолиниг эжтиёжманд қатламига ҳамшира  Р.Ғаниева  томонидан  бепул 791 та турли дори-дармонлар, кўзойнаклар берилди. Тадбир иштирокчиларига эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи  буклетлар тарқатилди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.