Подкаст: Оилавий зўравонлик – жамият дарди

Улашиш:

Sangzor.uz сайти янги лойиҳага қўл урди. Эндиликда "Ўзбекчилик: оиладаги зўравонлик, ноҳақлик ва назорат" номли лойиҳа доирасида бир қанча подкастлар тайёрланади. 
Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқларига (ҳаёти, соғлиги, шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги) дахл қилади. Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида намоён бўлиши ва оиланинг ҳар қандай аъзосига нисбатан қўлланиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади. Қонун фуқароларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоялайди.

Подкастимизнинг ушбу қисмида мазкур муаммолар атрофида суҳбатлашилган. Экспертимиз Жиззах вилоят "Қалб нурли" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб қувватлаш маркази раҳбари Нодира Алимованинг фикрлари билан танишиш имконига эгасиз.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.