Жиззахдаги манзил-колониясида ННТ ташаббуси билан иш ўринлари яратилди

Улашиш:

Жиззах вилояти Халқ депутатлари Кенгаши, Омбудсман, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Нодавлат Нотижорат ташкилотларининг миллий ассоциацияси Жиззах вилояти ҳудудий бўлими, Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд 29-сонли манзил колонияси, Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Жиззах вилоятида жиноят содир этган ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш” лойиҳасини  амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Нодавлат Нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида 29-сонли манзилли колонияда “Тикувчилик ўқув ишлаб чиқариш цехи” ташкил килинди. Цехда манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган ёшлар ва хотин- қизларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, жазога ҳукм қилинган шахсларни тўғри ҳаётга қайтариш, содир этган жинояти учун чин кўнгилдан пушаймонлик ҳиссини уйғотиш, уларни касбга ўргатиш, ўқитиш ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ННТнинг лойиҳа бюджети ҳисобидан 10 та, колониянинг ўз манбалари ҳисобидан 20 та ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳисобидан 2 та жами 32 дона тикув машинкалари ўрнатилди. Шу билан биргаликда Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳомийлигида "Нон цехи" ва иссиқхона ҳам ташкил қилинди.

Ижтимоий ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида 40 та иш ўринлари ташкил этилди, бу ўз навбатида жазо муддатини ўтаётганларга касб-ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар эшиги очиб беради. Бунинг натижасида колониядаги жазони ўтаётган маҳкум ва маҳкумалар жазони ўтаб бўлгандан сўнг ижтимоий ҳаётга мослашиши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиш имконига эга бўлишади.

Тадбир сўнгида  29-сонли колония маҳкумаларига 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам совғалари топширилди. Жиззах вилоят Маданият бошқармаси томонидан концерт дастури ташкил этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.