Наманганда давлат рақам белгисини яширишга ҳаракат қилган ҳайдовчи ушланди

Улашиш:

Наманганда 1 март куни хизмат қилаётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Mercedes-Benz русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасининг Тожикистон давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олгани маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри […]

Наманганда 1 март куни хизмат қилаётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан Mercedes-Benz русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи транспорт воситасининг Тожикистон давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олгани маълум бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан тўсилган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситасига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.