Жиззахда ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

Улашиш:

Saferworld фонди - бу Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказдаги 20 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда низоларнинг олдини олиш ва тинчликни мустаҳкамлаш дастурларини амалга оширувчи халқаро нодавлат ташкилотдир. У 1989 йилда Буюк Британиянинг Бристол шаҳрида ташкил этилган.

Saferworld ишларининг кўп қисми тадқиқотларни олиб боришни ва зиддиятлар бўйича аниқ таҳлилларни ўтказишни ўз ичига олади. Фонд жамоатчиликка асосланган кўплаб муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва объектив текшириш орқали ҳал қилади. Шунингдек, можаролар аёлларга, болаларга ва бошқа аҳоли қатламига қандай таъсир қилишини ўрганади.

Яқинда SAFERWORLD фонди (USIP молиявий кўмаги асосида) ва Жиззах вилоят “ISTIQLOL AVLODI” ижтимоий - иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб - қувватлаш маркази билан ҳамкорликда, «Ижтимоий шерикликни ривожлантириш орқали фуқаролик жамияти тармоғида жамоат хавфсизлиги концепцияси ва  ҳаракатлар режаси тузиш» мавзусида билим бериш ва иштирокчиларни кўникмаларини шакллантириш борасида Ўзбекистон Республикасида  фаолият олиб бораётган ННТ вакиллари учун семинар тренинг ташкил этди.

 

 

 

Семинар доирасида:

- хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик;

- оиладаги ва ҳамжамиятдаги низоларни олдини олиш;

- аёллар ва ёшлар муаммоларини ўрганиш;

- ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда танлаб олинган маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш;

- аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган дастур асосида ўтказилди.

 

Жиззах вилоят “ISTIQLOL AVLODI” ижтимоий - иқтисодий,

ҳуқуқий қўллаб - қувватлаш маркази

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.