Вашингтон пост: Путин ғоялари Ғарбда оммалашмоқда

Улашиш:

Россия президенти Владимир Путиннинг ғоялари Ғарб давлатлари раҳбарлари ва одамлари онгида тобора кўпроқ акс-садо бермоқда, деб ёзилади “The Washington Post” нашрида чоп этилган мақолада.

Ўтган ой охирида у (Владимир Путин) AҚШдан тортиб Европанинг кўп қисмигача бўлган демократик давлатларда таниш ва кўпчилик учун жозибали бўлган нутқ сўзлади”, - дея таъкидлайди нашр.

30 сентябрь куни Путин Кремлда ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган референдумлар якунлари бўйича сўзлаган нутқида бошланган Ғарб гегемонлигининг емирилиши қайтариб бўлмас эканини, дунё инқилобий ўзгаришлар даврига кирганини айтди.

Путиннинг таъкидлашича, Ғарб қоидаларга асосланган тартибни ёқлайди, аммо бу қоидаларни ким ўйлаб топгани аниқ эмас, бу бутунлай фирибгарлик ва икки томонлама стандартлардир.

Путин, шунингдек, AҚШни яна бир қарама-қаршилик чигалидан қутулиш учун Россия ва бошқа суверен давлатларни синдиришга уринаётгани учун қоралади. Ғарб қоидалари билан яшашга тайёр бўлганларни Путин “ноанъанавий сиёсий муносабатлар издошлари” деб атади.

Россия раҳбари, шунингдек, “учинчи жинс” тушунчаси мамлакат учун номақбул эканлигини таъкидлади.
Биз кўраётган тенденция демократик жараён самарали, харизматик лидерларни келтириб чиқара олмаслигидан дунёнинг норозилигини акс эттиради. Бир мамлакат ортидан бошқа мамлакатда бизга ишни бажарадиган кучли раҳбарлар керак, деган фикр тарқалмоқда. Ва бу фақат сиёсат билан боғлиқ эмас: биз Илон Маск каби технократларнинг муаммони ҳал қилувчи ва ишни бажарувчи сифатидаги қадри ошганини кўряпмиз”, дейди AҚШ Денгиз-ҳарбий коллежи миллий хавфсизлик бўйича профессори Николас Гвоздев нашрга.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.