Жиззахда Киберспорт аренаси қурилмоқда

Улашиш:

Жиззах шаҳри марказида жойлашган собиқ теннис корти биноси ўрнида янги теннис корти ҳамда халқаро талаблар асосида, Ўрта Осиёда ягона энг йирик “Киберспорт арена”си қурилмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда ва юртимиз ёшлари аудиториясида оммалашиб бораётган ўйин турларидан бири бу – киберспортдир.

Киберспорт бу компьютер ўйинлари бўлиб унда инсонлар жамоавий ёки индивидуал тарзда беллашишади.

Бундай мусобақалар бутун жаҳон миқёсида ўтказиб келинади ва ютуқли пул мукофотлари бир неча миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шу жиҳатдан ҳам оммавий ва ёшларбоп киберспортни юртимизда ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах шаҳрида бунёд этилаётган марказ келгусида киберспорт бўйича халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиш имкониятини беради.

Кибер арена 1 минг 200 томошабин учун мўлжалланган бўлиб, лоунч ҳудуд, бепул WI-FI зонаси ва VIP типидаги хоналар ҳамда 32 ўринли меҳмонхоналар бўлади.

Шунингдек, бу ерда IT akademiyasi ҳам фаолият олиб боради. Ҳозирги кунда мазкур объектда қурилиш ишлари давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.