Мажбурий ижро бюросида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида жорий йилнинг 9 ой даврида амалга оширилган ишлар, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси органлари томонидан судлар ва бошқа ваколатли органларнинг мулкий ва номулкий ундирувлар билан боғлиқ қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, шу жумладан ваколатли органлар томонидан давлат фойдасига ундирилиши белгиланган маблағларни мажбурий ундириб боришга қаратилган барча чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Бугунги кунда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси органлари тизимида жами 276 нафар ходимлар, шундан 157 нафар давлат ижрочилари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бюро органлари ташкил этилганидан буён Жиззах вилоятида ҳозирга қадар 9 трлн. 889 млрд. сўмлик ҳужжатлар бўйича якуний қарорлар қабул қилинган бўлиб, шундан 4 трлн. 824 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган бўлса, давлат фойдасига 1 трлн. 525 млрд. сўм ундирилган.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида жами 189.624 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 2 трлн. 950,7 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ушбу даврда амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари маҳсулида жами 1 трлн. 962,4 млрд. сўмлик 126.312та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 981,9 млрд. сўмни ташкил қилади.
Асосий эътибор давлат манфаатларини кўзлаб чиқарилган мажбурий ундирув билан боғлиқ қарорлар ижросини таъминлашга, давлатга етказилган зарарларни, шу жумладан солиқ қарздорлигини, давлат божи, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш, жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар ундирувларини таъминлаш йўналишига қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойида давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 117.737та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, амалда 329,7 млрд. сўми ундирилиши таъминланди.