Давлат кадастрлари палатаси: «Ижтимоий тармоқларда айланаётган «10400 АҚШ доллари» ҳақида аниқроқ»

Улашиш:

Давлат кадастлари паласи расмий мунособат билан чиқиш қилди:

«Деярли барча ижтимоий тармоқ каналларида «Кадастр муҳандиси 10.400 АҚШ доллари билан ушланди» деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Аслида 10400 Ақш долларини ким олган?

Демак, жорий йил 21 октябрь куни фуқаро Sh.Ya. Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Иброхим» исмли шахс Янгийўл тумани Халқобод махалласи ҳудудидаги «У.Юсупов» номли агрофирмага қарашли 32 сотих ер майдонини жами 29.000 АҚШ долларига сотишлигини ва ушбу ер майдонини Янгийўл туман кадастр бўлимида ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 2.400 АҚШ доллари бериш кераклигини, шундан «аванс» сифатида олдиндан кадастр ходими 400 АҚШ доллари ва ер майдони эгаси «Иброхим» исмли шахс 10.000 АҚШ доллари талаб қилишаётганлигини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Иброхим» дея айтилаёиган фуқаро И.А келишилган суммадан «аванс» сифатида 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида, кадастр муҳандиси эса 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Лекин, ижтимоий тармоқ саҳифалар сарлавҳаларида эса «кадастр муҳандиси» ибораси биринчи планга қўйилиб, 10.400 АҚШ доллари олганлигига урғу берилмоқда.

Ижтимоий тармоқ эгаларидан ҳар бир маълумотни яхши ўрганган ҳолда омма эътиборига ҳавола этишларини сўрардик, зеро биргина юзаки ўрганилган хабар ортидан нафақат бир инсоннинг балки бутун бир ташкилотнинг номи қораланаётганини англаш лозим.

???? Биз бу расмий муносабат орқали ходим томонидан қилинган ноқонуний ҳаракатни оқламоқчи эмасмиз, аксинча қонун устуворлиги таъминланиши тарафдоримиз. ОАВлар ва блогерлардан эса маълумотни нотўғри тарқатмасликларини сўраймиз».

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.