Европанинг йирик авиаташувчиси Ўзбекистон бозорига киради

Улашиш:

Фото: Reuters
Ўзбекистоннинг Венгриядаги (қароргоҳи Венада) элчиси Абат Файзуллаев Будапешт шаҳрида Wizz Air авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Wizz Air авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириши ҳамда Европа мамлакатлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Жорий йил 13 декабрдан Wizz Air Abu-Dhabi авиакомпанияси «Абу-Даби – Самарқанд» йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошира бошлаши қайд этилди.

Авиакомпания учун Венгрия ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйиш стратегик мақсадлардан бири экани алоҳида таъкидланди.

Музокара давомида ноябрь ойида Wizz Air бош ижрочи директори Йожеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига амалий сафарини ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Wizz Air экспертлар делегациясининг жорий йил ноябрь ойида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи Венгрия делегацияси таркибида Самарқанд шаҳрига бориши ва у ерда ташкил этиладиган бизнес-форумда иштирок этиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.