Финалда "эл-класико" кўрамизми!? Испания Суперкубоги тақвими маълум бўлди

Улашиш:

Хабарингиз бор, Испания Суперкубоги 2019-2020 йилдан бошлаб 4 та клуб иштирокида кичик бир турнир тарзида ўтмоқда. Келаси йилнинг аввалида ҳам ўтган мавсум Испания Кубоги ҳамда Ла Лига энг яхши кўрсаткич қайд этган иккитадан клуб мазкур мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб боради.

"Барселона", "Реал", "Валенсия" ҳамда "Бетис" иштирок этаётган мазкур турнирнинг тақвими маълум бўлди. Марҳамат, танишиб чиқишингиз мумкин:

11 январь
"Реал" - "Валенсия"

12 январь
"Бетис" - "Барселона"

Финал 2023 йил 15 январь куни ўтказилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.