Россия МДҲ ягона пенсия макони келишувидан 2023 йилнинг 1 январида чиқади

Россия МДҲ ягона пенсия макони келишувидан 2023 йилнинг 1 январида чиқади

Россия 2023 йилнинг 1 январида МДҲ ягона пенсия макони келишувидан чиқади. РФ ҳукумати тегишли қонун лойиҳасини Давлат думасига киритди.

Россия Пенсия жамғармаси шу йўл билан 2023–2025 йилларда 18 млрд рубль иқтисод қилмоқчи.

Хабарга кўра, Келишув эскирган, Россия МДҲда пенсия таъминоти бўйича янги икки томонлама келишувлар тузмоқчи.

Россияни эски Келишувда белгиланган пенсия тўлашнинг ҳудудий принциплари қаноатлантирмаётган экан, таъкидланишича, муҳожирларга пенсия тўлашда Россия гарданига нотенг юк тушмоқда.

Хусусан, Россияга миграция ошиши натижасида Келишув шартларини бажариш харажатлари кўпайган: унга собиқ Иттифоқ даврида иш стажига эга бўлмаган ёки кам стажли ҳамда Россия иқтисодиёти равнақига ҳисса қўшмаган фуқаролар тушмоқда, дейилади хабарда.

Илгариги Келишув ўрнига Россия кўзда тутаётган икки томонлама келишувлар «пенсиялар экспорти»ни кўзда тутади: пенсионер ишлаган ҳар бир давлат ўша давлатда олинган иш стажи учун пенсия тўлайди.

Хабарда таъкидланишича, иккинчи — янги вариант Россия манфаатларини яхшироқ ифодалайди...