«Иродамизни ижарага бериб, миямизни ейишда давом этмоқдамиз...»

Улашиш:

Океанларнинг қаърида бир жонивор яшайди. Товус қушига ўхшаган, номи денгиз узумидир. Унинг мияси бор, фикрлайдиган бир ҳайвондир аслида. У ҳайвон бир ин қуриб, ҳаётини тинчгина яшаб ўтиш учун қояликларнинг тагидан ҳар доим жой қидиради. Қачонки кўнгилдагидек қояни топса, ўзини қояга уради ва бундан кейин мияга эҳтиёжим йўқ деб тахмин қилади. Шу тақлидда ўз миясини ўзи ейишга тушади. Натижада ҳайвон секин-аста ўсимликка айланади.

Жуда қизиқ, шундай эмасми?

Аммо ишонингки, Ислом умматининг бугунги аҳволи шу ҳолатда. Ўз миямизни ўзимиз емоқдамиз. Аллоҳ мия каби бир неъматни берган. Аммо биз ундан фойдаланмаймиз. Биз нега ўйланайлик, қайғурайлик, бошлиқлар ўйласин буни деймиз. Иродамизни ижарага бериб, миямизни ейишда давом этмоқдамиз.

Икки юз йилдир Ислом умматида ихтиро, кашфиёт йўқ. Илм ва билим тўхтади гўё. Андалусдек тажрибага эга бир уммат, ҳозир бошқаларнинг иродасига бўйсунишга маҳкум. Вақтию-замонида бутун дунёдан роҳиблар Андалусга илм ўрганиш учун келар эди. Бир кун бир роҳиб Андалусни тарк этар экан, қўйнида бир нарса ўғирлаб қўлга тушади. У нарса «Абакус» яъни, ўша даврнинг компьютери эди. Компьютерни ижод қилган бир умматнинг болалари, компьютер программаларида чўққиларни забт қилиши керак эмасмиди? Биз фойдаланаётган бутун программа, ижтимоий сайтларнинг ижодкори баъзан биз қарғаб қўядиган қарши тарафдаги умматникидир.

Миямизни ейишдан тўхтайлик. Аллоҳ бу мияни бизга е деб эмас, фойдалан, ишлат деб берган. Уни ишлатганимиз сари янада кўп ишлайди аслида.

Марзия Сайдам


Манба: Azon.uz

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.