Қиролни «тухум билан сийлаган» талаба қўйиб юборилди, бироқ...

Улашиш:

Видеодан скриншот

Буюк Британия қироли Чарлз Учинчи ва унинг рафиқаси — қиролича-консорт Камиллага тухум улоқтиргани учун ушланган британиялик талаба Патрик Телвелл қўйиб юборилди.

Бироқ энди у монархга 500 метргача яқинлашиши ва жамоат жойларида тухум олиб юриши тақиқланади. Бу ҳақда талаба Daily Mirror газетасига маълум қилган.

23 ёшли Телвелл гаров эвазига қамоқдан чиқарилган. Айтишича, тухум бўйича талаб юмшатилган: дўконга бориб харид қилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.