Жиззахда фарзанднинг бахтли яшашга сабаб топилди

Улашиш:

Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.

Қачонлардир бир-бирларини яхши кўриб турмуш қурган, бунинг меваси сифатида фарзандлар дунёга келган оила қандайдир сабаблар омилида аввалгидек бахтли яшашни исташади.

Бугунги кунда бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг буйруғига асосан А.Жўрақулов ҳисобидан Ф.Жўрақулова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочисининг ҳаракатлари билан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила қайта тикланиб, ижро иши амалда тамомланди. Натижада норасида бола ота-онасининг меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.