АҚШда хунрезлик: қуролли шахс ўнлаб одамни отиб ташлади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Мейн штатида қуролланган шахс камида 22 кишини отиб ўлдирган ва 60 га яқин одамни яралаган.

Американинг Мейн штатидаги кичик Люистон шаҳрида содир бўлган отишма натижасида камида 22 киши ҳалок бўлди, 50-60 киши яраланди, деб хабар берди Fox News.

Маълумотларга кўра, жиноятчи шаҳарнинг учта жойида — бар, ресторан ва дўконда одамларга қарата автоматдан ўқ узган.

Шаҳар касалхонаси журналистларга жабрланганларнинг аниқ сонини ҳозирча айтиб бера олмаслигини билдирган.

Люистон полицияси оммавий отишмада гумонланувчи шахснинг 40 ёшли Роберт Кард эканлигини аниқлади. У ҳамон озодликда.

У қурол бўйича инструктор бўлган. Руҳий ҳолатида муаммо бўлган шахс аввал ҳам Миллий гвардия объектига ўқ узиш билан таҳдид қилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг