Орол денгизи бўйи ҳудудларидан ноёб артемия цистаси йиғиб олиниб, экспорт қилинмоқда

Улашиш:

Жаҳон амалиётида артемия цистасидан олинган препаратлар қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Собиджон Тўлаганов маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, артемия асосан хлорли, сулфатланган, карбонатли ва шўрланган муҳитда (1 литр сувда 300 граммгача туз) яхши кўпаяди. Бу филиалиоподлар синфи мутацияга учрамаган ва юз миллион йилдан ортиқ ўзгармаган оддий организм ҳисобланади. Дунёда бу жонзотнинг бир неча турлари мавжуд. Орол денгизида яшовчилар Artemia parthenogenetica — шўр қисқичбақалар турига тегишли.

Жаҳон амалиётида артемия цистасидан олинган препаратлар бешта соҳада – аквакултура саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади.

Бронлиоподлар синфи маҳсулотларининг яна бир хусусияти шундаки, у табиий равишда терининг иммунитетини мустаҳкамлайди, рангини яхшилайди ва ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Шунинг учун бутун дунёда у косметология соҳасида бебаҳо маҳсулот ҳисобланади.

Фото: «Yuz.uz»
Қўмита масъул ходимининг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 266 тонна артемия цистаси Хитой, Вьетнам ва бошқа мамлакатларга етказиб берилган.

«Артемия цистаси маҳсулотларини Европа Иттифоқининг давлатларига экспортга тегишли рухсатини олиш юзасидан ветеринария талаблари бўйича бирламчи ҳужжатлари тайёрланиб, Европа Иттифоқининг ваколатли органи билан амалий ишлар олиб борилмоқда», — Собиджон Тўлаганов.

Маълумот учун, Россия уни қайта ишлаб, 12 долларга экспорт қилади. Бельгиянинг НВ компанияси Артемия цисталарини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича дунёда етакчи эканлиги ҳам қизиқ. Дарҳақиқат, бу мамлакатда бундай қисқичбақасимонлар умуман йўқ: хом ашё хориждан келтирилади, унинг 500 граммлик тайёр маҳсулоти эса 150 евро туради. Чуқур қайта ишлаш учун зарур шарт-шароит яратилса, у ҳолда тайёр маҳсулотни 50 доллардан 250 долларгача сотиш мумкин бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.