Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 8,9% га ошди

Улашиш:

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 14,7 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 8,9 фоизга ошган. Ўсиш таълимга бўлган талаб ортиб бораётгани ва соҳада фаол ривожланиш жараёнлари кечаётганидан далолат беради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, таълим хизматлари мамлакатдаги умумий бозор хизматлари ҳажмининг 4 фоизини ташкил қилган. Яъни таълим соҳаси ҳали ҳам умумий хизматлар секторида нисбатан кичик улушга эга, аммо унинг улуши босқичма-босқич ўсмоқда.

Тармоқ ичидаги таҳлилга кўра, таълим хизматлари ҳажмида энг катта улуш — 49,2 фоиз — олий таълимга тўғри келади. Бу эса университетлар ва олий ўқув юртларига қизиқиш юқори эканини, соҳа давлат ва хусусий сектор томонидан кенгайтирилаётганини кўрсатади.

Ушбу кўрсаткичлар аҳолининг таълим сифатига эътибори ортаётганини, соҳада рақобат кучайиб, хизматлар кўлами кенгаяётганини англатади. Таълим соҳаси иқтисодиётда стратегик аҳамият касб этиб бормоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.