Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар.  Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 27 декабрь куни Президентимиз МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг амалий ташрифи якунланди, у “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.