Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Улашиш:

25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар.

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.