Кейруш Қатар терма жамаоси бош мураббийи бўлди

Улашиш:

Расман Карлуш Кейруш Қатар термасида иш бошлади. Бу ҳақда жамоа расмий саҳифаларида эълон қилди. Портгулиялик мутахассис "Жаҳон чемпионати-2022"да Эрон терма жамоасини бошқарганди.

Аввалроқ, Қатар Хеликс Санчесни ўз вазифасидан озод этганди. Испаниялик мураббий 2017 йили миллий терма жамоадаги фаолиятини бошлаган ва мундиалдаги қониқарсиз натижадан кейин ишдан олинди.

Маълумот учун, Кейруш шу пайтгача Колумбия, Миср, Португалия ва Эрон каби терма жамоаларни бошқарган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.