Кўкрак соҳасидаги оғриқ саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?

Улашиш:

Кўкрак қафасидаги оғриқ ҳар доим ҳам юрак муаммоларини билдирмайди. Қуйида ушбу аломатнинг ортида яшириниши мумкин бўлган энг кенг тарқалган касалликлар ҳавола қилинади.

Юрак — инсон танасининг энг муҳим органларидан биридир. Ҳар куни у юзлаб литр қонни ҳайдаб беради, лекин асосий вазифасига қўшимча равишда биз унга ёмон экология, нотўғри овқатланиш ва тартибсиз турмуш тарзи билан юклама ортамиз. Шунинг учун ҳар қандай ёшдаги шаҳар аҳолиси кўпинча кўкрак қафасидаги қисқа муддатли оғриқни бошдан кечиради ва улар буни юрак оғриғи сифатида қабул қилишади. Кўп ҳолларда улар адашади.

Қовурғалар ораси невралгияси

Қовурғалар ораси невралгияси умуртқа поғонасида жойлашган нервларнинг яллиғланиши ёки силжиши туфайли юзага келиши мумкин. Одатда, жиддий соғлиқ муаммоларининг манбаи ҳисобланади. Невралгия билан зарарланган ҳудуднинг сезувчанлиги қисман йўқолади ва оғриқ импулсив равишда пайдо бўлади ёки босганда, йўталганда ва ҳаракат қилганда кучаяди. Бу юрак оғриғи ва невралгия ўртасидаги фарқни аниқлашга имкон беради: юрак ҳолати ёмонлашганда, оғриқ доимий бўлади ва бир жойда сезилади. Невралгияда ўзгарувчан оғриқ кузатилади.

Агар тўсатдан кўкрак қафасига тарқаладиган ўткир оғриқни ҳис қилсангиз, позициянгизни ўзгартиришингиз билан ҳаммаси ортда қолган бўлса (узоқ вақт давом этадими йўқ, бу муҳим эмас), демак, бу юрак хуружи эмас. Невралгиянинг стенокардиядан яна бир фарқи шундаки, стенокардияда кўкрак соҳаси орқасида босимли оғриқ ҳисси бўлади, невралгияда эса оғриқ ўткир, кесувчи, асосан, чап томонга тарқалади. Ёдингизда бўлсин: юрак ёмонлашса, оғриқ мушак соҳасида локализация қилинмайди, ундан чуқурроқда, ичкарида пайдо бўлади.

Умуртқа поғонаси чурраси

Ушбу касаллик умуртқа поғонаси дискининг ўз жойидан силжиши билан тавсифланади. Қанча кўп эътиборсиз қолдирилган чурра, шунча кучли оғриқ беради ва у юрак оғриғига ўхшаш бўлади. Ёмон томони, чуррали диск жиддий масала бўлиб, кўпинча нормал бел соғлиғини тиклаш учун кенг қамровли даволанишни талаб қилади.

Остеохондроз

Бу касалликнинг келиб чиқиш тарихи умуртқаларнинг ўз жойидан силжиши эмас, балки уларни умуртқа поғонаси дискларини майиб қилишдан келиб чиқади. Турли жароҳатлар, оғир юкларни нотўғри кўтариш, организмдаги бузилишлар ва бошқа салбий жиҳатлар остеохондрознинг пайдо бўлишига олиб келади. Остеохондроз стенокардия, холециститни ва ҳатто, кўричакнинг яллиғланишини “кўрсатиш қобилияти”га эга бўлгани туфайли буқаламун касаллик деб ҳам аталади. Остеохондрозда оғриқ кўпинча ёндош патология белгиларига ўхшайди, шунинг учун оғриқ сабабини аниқ ташхислаш учун “МРТ” текширувидан ўтиш талаб этилади.

Орқа тарафдаги асаб тугунларининг яллиғланиши

Келиб чиқиши ҳар хил, яллиғланишга хос бўлган кўкрак ва бел соҳасидаги доимий оғриқни қон босимини ўлчаш орқали юрак хуружидан ажратиш мумкин. Оғриқнинг маълум бир манбаи топилмагунча, умумий ҳолатингизга ва ташқи кўринишингизга эътибор беринг. Юрак хуружида терининг ранги оқариб кетади ва босим пасаяди, бу пулсни ҳис қилиш орқали кузатиш осон. Ҳатто, энг кучли оғриқда ҳам пулс бир маромдалигини ва агар бу ҳолат яллиғланиш туфайли юзага келган бўлса, тери табиий рангини сақлаб қолади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.