Қизиқ статистика: 2022 йилда Ўзбекистонда 647 нафар аёл 40 ёшдан кейин илк бор она бўлди

Қизиқ статистика: 2022 йилда Ўзбекистонда 647 нафар аёл 40 ёшдан кейин илк бор она бўлди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган.

2022 йилда 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёллар илк бор фарзандли бўлишган.

Ёш гуруҳлари бўйича илк маротаба фарзандли бўлган оналар сони:

— 20 ёшгача – 44 259 киши (15,8 %)

— 20-29 ёш – 216 792 киши (77,3 %)

— 30-39 ёш – 18 734 киши (6,7 %)

— 40-45 ёш – 647 киши (0,2 %)ни ташкил этади.