МИБ 90 млн сўм қарзни ундирди

Улашиш:

МИБ Ғаллаорол тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича судининг ижро варақасига асосан қарздор И.З.дан ундирувчи Б.М фойдасига 90 млн сўм ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга берилган ихтиёрий муддатдан сўнг мажбурий ижро чоралари қўлланиб, қарздор номига расмийлаштирилган мулкига банд солиниб, тегишли тартибда хатланди. Шунингдек, унинг яшаш манзилига чиқилиб қарздорнинг яшаш шароити ҳамда мулкий аҳволи ўрганилиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор номига расмийлаштирилган, хатланган мол-мулкларни реализация қилиш ишлари олиб борилаётган даврда қарздор томонидан ундирувчи фуқаро фойдасига 90 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Юқоридагиларга кўра, ижро иши юритуви тамомланиб, қарздорга нисбатан солинган барча чекловлар дарҳол олиб ташланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.