"Навалний" фильми "Оскар"га даъвогарлар рўйхатидан жой олди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Канадалик режиссёр Дениел Роернинг “Навалний” ҳужжатли фильми Британия кино ва телевидение санъати академиясининг (BAFTA) мукофотига сазовор бўлди.

“Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида “Навалний” ғолиб бўлди. Ғолибларни эълон қилиш маросими 19 февраль оқшомида бўлиб ўтди.

Навалнийнинг жаҳон премьераси 2022 йил январь ойида "Сандэнс" кинофестивалида бўлиб ўтди, у ерда фильм томошабинлар мукофотига сазовор бўлди. Фильм HBO Max  ва  CNN Films компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Фильм сиёсатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеалар, унинг даволаниши ва Россияга қайтиши ҳақида ҳикоя қилади.

Фиьлм Россияда намойиш этилмаган. Россияда HBO  фильмлари ва сериалларини тарқатувчи Амедиатека компанияси фильмни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмаслигини айтган.

"Навалний" фильми "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинациясида "Оскар"га даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг