Ш.Рашидов ва Ғаллаорол туманларида замонавий «Карвонсарой»лар фаолияти йўлга қўйилади

Ш.Рашидов ва Ғаллаорол  туманларида  замонавий «Карвонсарой»лар фаолияти йўлга қўйилади

2023 йилда Жиззах вилоятида туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар  берди.  

Ўтган 2022 йилда 67 та оилавий меҳмон уйларини ташкил қилинган. Шундан, 19 та кемпинг, 7 та меҳмонхона, 32 та оилавий меҳмон уйлари, 9 та хостеллар ҳисобига жами хоналар сони  821  тага,   ўринлар сони эса 2103 тага ошган.

Жиззах вилоятида бугунги кунда 427 та маданий мерос объектлари мавжуб бўлиб, булардан Археологик ёдгорликлари 268 та, архитектура ёдгорликлари 100 та, монументал ёдгорликлари 59 тани ташкил этади.

Вилоятда 2016-2022 йиллар давомида 12 та маданият марказлари янгидан қуриш (1 та), реконструкция (1 та) ҳамда капитал таъмирлашдан (10 та) чиқарилиб, аҳолига маданий хизматларни кўрсатиш учун  ҳам шарт-шароитлар яратилди.

Вилоятда 2023 йилда Зомин туманида “Дуоба”, Фориш туманида “Ухум”, “Сайёд”, “Дўстлик” ва “Учқулоч”, Арнасой туманида “Зарафшон” ва “Бахтли” маҳаллалари ҳудудида туризмни ривожлантириш “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Шунингдек, 23 та жойлаштириш воситалари, шу жумладан 2 та хостел, 2 та кемпинг, 18 та оилавий меҳмон уйлари, барпо этилади.

Шунингдек, вилоятнинг Ш.Рашидов ва Ғаллаорол  туманларида  Туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий «Карвонсарой»лар фаолияти йўлга қўйилади.

2023 йилда вилоятнинг ҳудудий инвестиция лойиҳалари дастурига умумий қиймати 2 млрд. 29 млн сўмлик 46 та лойиҳаларининг таклифи киритилган. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 700 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.