Ота вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 18 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб берди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг 15.09.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор З.М ҳисобидан ундирувчи Х.М фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро хужжати бўлим иш юритувида мавжуд. 

Давлат ижрочиларининг сайъи-ҳаракати ҳамда тушунтиришлари жараёнида қарздор З.М томонидан жами 106.051.800 сўм алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди. 

Б.Пайзимуродов - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими 

давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.