Ўзбекистон президентлигига илк номзод маълум бўлди

Улашиш:

Кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.